Саидёқуб Қаҳрамонов UFC собиқ жангчисини мағлуб этди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
АҚШнинг Флорида штати, Майами шаҳрида жойлашган The Hangar at Regatta Harbour аренасида DBX 2 турнири бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада 29 ёшли ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Саидёқуб Қаҳрамонов энг енгил вазн тоифасида октагонга чиқди. Унинг рақиби — америкалик UFC собиқ жангчиси Алекс Касерес бўлди.
Уч раунд давом этган кескин беллашувда Саидёқуб аниқ ва устун ҳаракатлари орқали ҳакамлар таъсирини қолдирди ва якдил қарор билан ғалаба қозонди.
Бакрадзе Иман
Редактор