Сафина Садуллаева Полшадаги халқаро турнирда олтин медалга сазовор бўлди
Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: Olamsport.uz
Полшанинг Белосток шаҳрида енгил атлетика бўйича бронза тоифасидаги халқаро турнир бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси тақвимига киритилган.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева баландликка сакраш йўналишида иштирок этиб, 1.90 метр натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич унинг жорий мавсумдаги энг яхши натижаси ҳисобланади.
Баландликка сакраш (аёллар):
1. Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) — 1.90 м
2. Катерина Табашник (Украина) — 1.87 м
3. Виктория Миасо (Полша) — 1.84 м