locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Saber» жамоаси Санкт-Петербургда тарихий дебют қилади

Ўзбек дзюдоси илк бор «Аёллар лигаси» клуб турнирида иштирок этади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Saber» жамоаси Санкт-Петербургда тарихий дебют қилади
Расм: Gazeta.uz

17 август куни Санкт-Петербургда дзюдо бўйича нуфузли «Аёллар лигаси» старт олади. Мусобақада 12 та жамоа иштирок этади ва улар тўртта гуруҳга ажратилган.

Ўзбекистон тарихида илк бор клуб даражасида мамлакат шарафини «Saber» жамоаси ҳимоя қилади. Жамоага миллий терма жамоа бош мураббийи Андрей Штурбабин раҳбарлик қилади.

«B» гуруҳида ўзбекистонлик қизлар мезбон «Турбостроитель» ва Самаранинг «Спорткоманда 63» клубига қарши беллашади.

Таркиб:
-52 кг: Мухайё Аҳматова
-52 кг: Фотима Турсунбоева
-57 кг: Шукуржон Аминова
-63 кг: Сарвиноз Хусанова
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева
+70 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+70 кг: Мохларойим Тухтамишева

Мураббийлар: Андрей Штурбабин, Қаҳрамон Нуриллаев

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг