“Saber” Москвада Қитъалараро лигага қадам қўяди
Бир неча вақт аввал аёллар жамоаси билан халқаро майдонда дебют қилган Ўзбекистоннинг янги ташкил этилган “Saber” клуби энди эркаклар таркиби билан йирик мусобақада иштирок этади. Дзюдочиларимиз 31 август куни Москва шаҳридаги “Триумф” аренасида ўтадиган Қитъалараро дзюдо лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Турнирда жами 13 та клуб қатнашади. Россия вакилларидан ташқари, Қозоғистоннинг “Jenys”, Беларуснинг “Стайки”, Венесуэланинг “Club Deportivo Jigoro Kano”, Ҳиндистоннинг “Bombay Judo Club” ҳамда Ўзбекистоннинг “Saber” клуби совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Қуръа натижасига кўра, “Saber” “С” гуруҳида Москванинг МГФСО, Қозоғистоннинг “Jenys” ва Ҳиндистоннинг “Bombay Judo Club” жамоаларига қарши татамига чиқади.
Жамоа таркиби қуйидагича:
• Муҳриддин Тиловов (-66 кг)
• Азиз Ортиқов (-66 кг)
• Ҳожиакбар Тошев (-73 кг)
• Нодир Мавлонбердиев (-81 кг)
• Азиз Авазмуродов (-90 кг)
• Жавоҳир Муродиллаев (+90 кг)