locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рўзибоевнинг рақиби ўзгарди: ҳамюртимизга умидли UFC жангчиси тўғри келди

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Рўзибоевнинг рақиби ўзгарди: ҳамюртимизга умидли UFC жангчиси тўғри келди
Расм: gettyimages.com

17 август куни АҚШнинг Иллинойс штати, Чикаго шаҳрида UFC 319 турнири бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Нурсултон Рўзибоев ҳам октагонга чиқади. Аввалроқ Рўзибоев полшалик Михал Олексейчук билан жанг қилади, деган маълумотлар тарқалганди. Бироқ бугун ишончли манбалар ва қатор ММА нашрлари унинг рақиби ўзгарганини маълум қилди.

Янги маълумотларга кўра, Нурсултон UFC 319 доирасида америкалик Брайан Баттлга қарши жанг олиб боради. Бу ҳақда спортчининг ўзи ҳам Instagram саҳифасида хабар берди. Ҳозирча жанг турнирнинг прелим (олдинги) қисмига жойлаштирилган.

Маълумот учун, андижонлик Рўзибоев шу пайтгача 47 жанг ўтказиб, 36 ғалаба, 9 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган. Унга рақиб бўладиган Брайан Баттл — “The Ultimate Fighter 29” шоуси ғолиби, профессионал фаолиятида 12 ғалаба ва 2 мағлубиятга эга. У сўнгги тўрт жангда ҳам рақибларини мағлуб этган.

Айтиш жоиз, UFC 319нинг марказий тўқнашуви ўрта вазн чемпиони Дрикюс Дю Плесси ҳамда Хамзат Чимаев ўртасида кечади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг