Рўзибоев Хамзат Чимаев билан қандай қилиб бирга тайёргарлик кўрганини очиқлади
Ўзбек жангчиси Marquez MMA залидан сўнг Чимаев жамоаси йиғинига қўшилганини маълум қилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: MMA Full Send
UFC вакили Нурсултон Рўзибоев бўлажак жанг олдидан тайёргарлик жараёни ҳақида гапириб берди. Унинг айтишича, дастлаб Marquez MMA клубида шуғулланган, аммо кейинчалик чечен жангчиси Хамзат Чимаев жамоаси билан бирга машғулотларда қатнашган.
«Ўзи Marquez MMA’да машғулот ўтказаётгандим. Хамзат Чимаев тўлиқ жамоаси билан Калифорнияга келди. Гаплашдик ва мени йиғинларига таклиф қилди. Жангимгача тўлиқ ўша ерда шуғулландим, вазн ташлаш жараёнида ҳам улар билан бўлдим. Спарринг шериклари ҳам катта ёрдам беришди. Чақиргани учун миннатдорман. Тайёргарлигим натижасини бўлажак жангларимда кўрсатаман», — деди Рўзибоев.
Бакрадзе Иман
Редактор