locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рустам Қосимжонов Ўзбекистон шахмат терма жамоасига бош мураббий бўлди

Шахмат мутахассиси олдига бир қатор вазифалар қўйилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рустам Қосимжонов Ўзбекистон шахмат терма жамоасига бош мураббий бўлди
Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси

Халқаро гроссмейстер, 2004 йилги FIDE Жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов Ўзбекистон эркаклар шахмат миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси хабар берди.

Манбага кўра, унинг олдига миллий жамоанинг халқаро майдондаги барқарор натижаларини мустаҳкамлаш, ёшлар учун замонавий тайёргарлик тизимини йўлга қўйиш, жамоани йирик мусобақаларга сифатли тайёрлаш вазифаси қўйилган.

“Рустам Қосимжонов – ўзбек шахматининг фахрли вакили, чуқур билим ва катта халқаро тажрибага эга мутахассис. У нафақат дунёнинг энг кучли гроссмейстерларидан бири сифатида танилган, балки халқаро даражадаги спортчилар билан мураббий сифатида ҳам фаол ишлаган”, - дейилади хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг