Руанданинг Кигали шаҳрида (UCI) Халқаро велосипедчилар иттифоқининг 194-конгресси бўлиб ўтди
Руанданинг Кигали шаҳрида (UCI) Халқаро велосипедчилар иттифоқининг 194-конгресси бўлиб ўтди. Тадбир Африка қитъасида илк бор ўтказилаётган шоссе бўйича жаҳон чемпионати доирасида ташкил этилди. UCI конгресси беш қитъадаги 117 та миллий федерация вакилларини бир жойга жамлади.
Хусусан, Ўзбекистон велоспорт федерацияси раиси биринчи ўринбосари, Осиё велоспорт конфедерацияси бош котиби Қозим Ўринбойхўжаев ҳам мазкур йиғилишда иштирок этди.
Янги таркибда ўтказилган сайлов натижасига кўра, Давид Лапартиент UCI президенти лавозимига қайта сайланди. (ACC) Осиё велоспорт конфедерацияси раиси Дато' Амаржит Сингҳ эса UCIning вице-президенти лавозимига муносиб деб топилди.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон велоспорт федерацияси Амаржит Сингҳ ва Давид Лапартиент жанобларини янги лавозимлар билан табриклаб, келажакдаги ишларига омад ва юксалишлар тилаб қолади.