locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Россиялик фигурист Иван Попов Ўзбекистон терма жамоасига ўтади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Россиялик фигурист Иван Попов Ўзбекистон терма жамоасига ўтади
Расм: championat.com

Россиялик фигурист Иван Попов спорт фуқаролигини ўзгартиради ва эндиликда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда «РИА Новости Спорт» манбаси хабар берди.

Поповнинг Ўзбекистон терма жамоасига ўтиши масаласи 13 май, сешанба куни бўлиб ўтадиган Россия Фигурали учиш федерацияси (ФФККР) ижроқўм йиғилишида кўриб чиқилади. Манбаларга кўра, қарор ижобий бўлиши кутилмоқда.

Иван Попов мураббий Инна Смирнова қўл остида тайёргарлик кўради. 2024/2025 йилги мавсумда у Россия Гран-при туркумининг биринчи ва учинчи босқичларида 7-ўринни эгаллади. Россия чемпионатида 8-ўринни эгаллаган. Шунингдек, 2024 йилги Россия чемпионатида сакраш бўйича мусобақада жамоавий ҳисобда ғолиб, шахсий баҳсда кумуш медалга сазовор бўлган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг