Қўрғонтепа гандболчилари Ўзбекистон кубогининг чорак финалига йўл олди
Мусобақа кейинги босқичларда янада қизғин ва кескин баҳсларга бой бўлиши кутилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Андижон спорт бошқармаси
Бухоро Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида гандбол бўйича ўсмирлар ва ўсмир қизлар (U-14) ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси қизғин ва муросасиз баҳсларда давом этмоқда.
Мазкур нуфузли мусобақада Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани 1-сон спорт мактаби тарбияланувчилари муносиб иштирок этиб, юқори спорт маҳоратини намойиш қилмоқда. Жамоа чорак финал (1/4 финал) босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Бугун бўлиб ўтган беллашувда Қўрғонтепа тумани жамоаси Хоразм вилояти жамоасига қарши майдонга тушиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
Мусобақа кейинги босқичларда янада қизғин ва кескин баҳсларга бой бўлиши кутилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист