“Road to Asian Games” дастурининг иккинчи босқичи муваффақиятли якунланди
2026-йилда Япониянинг Айчи–Нагоя шаҳарларида бўлиб ўтадиган 20-Ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик доирасида Халқаро Кураш ассотсиацияси ташаббуси билан “Road to Asian Games” дастури амалга оширилмоқда.
Дастур доирасидаги биринчи босқич жорий йилнинг февраль ойида Ҳиндистоннинг Сахаранпур шаҳрида ўтказилиб, унда Кураш ҳакамлари учун семинар ва рейтинг имтиҳонлари ташкил этилган эди.
Иккинчи босқич эса 5–12 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу босқич Халқаро Кураш институти томонидан ўтказилган 3 ойлик онлайн семинарнинг якуний амалий машғулотлари ва ITOs – халқаро техник расмийлар учун мўлжалланган махсус тайёргарлик дастурини ўз ичига олди.
Бугун, дастур доирасидаги машғулотларнинг сўнгги куни, Ramada меҳмонхонасида ITOs иштирокида якуний рейтинг имтиҳонлари ўтказилди. Имтиҳон жараёнида иштирокчилар халқаро мусобақаларни ташкил этиш бўйича олган назарий ва амалий билимларини намоён этишди.
Натижаларга кўра, барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Таqдирлаш маросимида ИКА Бош котиби Муҳаммад Реза Насcири, Техник Директор Рави Капур, ИКА Администрацияси раҳбари Мансур Мирзаев, спорт директори Бае Хеонгсик, спорт комиссияси аъзоси Жуан Да Вей, Халқаро Кураш институти ректори Ҳабибилла Таджиев ҳамда бошқа расмий шахслар иштирок этишди.
Маросимда сўзга чиққан ИКА Бош котиби Муҳаммад Реза Насcири барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирар экан, ўзлаштирилган билим ва тажрибалар уларнинг келгуси фаолиятида муҳим ўрин тутишига ишонч билдирди.