Риёд-2025: Ўзбекистон 20 ноябр кунги беллашувларда 11 та медал қўлга киритди
VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг навбатдаги куни ортда қолди. 20 ноябр кунги баҳсларда Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқди.
Олтин:
- Анвар Анваров (енгил атлетика, узунликка сакраш)
- Қиличбозлик, жамоавий рапира (эркаклар)
- Қиличбозлик, жамоавий шпага (аёллар)
Кумуш:
- Светлана Оқназарова (аёллар кураши, -68 кг)
- Ўғилой Норбaева (енгил атлетика, кўпкураш)
- Қиличбозлик, жамоавий сабля (аёллар)
- Қиличбозлик, жамоавий сабля (эркаклар)
Бронза:
- Наталя Семёнова (пара енгил атлетика, найза улоқтириш)
- Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш, -57 кг)
- Умиджон Жалолов (эркин кураш, -65 кг)
- Нигина Собирова (аёллар кураши, -62 кг)
Ўзбекистон делегациясининг медаллари 93 тага етди — 29 олтин, 34 кумуш, 30 бронза. Вакилларимиз ҳамон Туркиядан сўнг 2-ўринни эгаллаб туришибди.