locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Риёд-2025: Кунни 4 та медаль билан якунладик

Кун давомида спортчиларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғардилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Риёд-2025: Кунни 4 та медаль билан якунладик
photo: MOQ

Саудия Арабистонида VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг яна бир куни ортида қолди.
Кун давомида спортчиларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғардилар.

Олтин:
- Актенге Кеунимжаева (аёллар кураши, -50 кг)

Кураш дастуридан ўрин олган финал беллашувлари бошланди. Дастлаб -50 кг вазн тоифасида иштирок этган Актенге Кеунимжаева Нигериялик рақибига қарши баҳс олиб борди. Шиддатли беллашув ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди ва Актенге олтин медал соҳиби бўлди.

Кумуш:
- Шоида Ахмедова (аёллар кураши, -53 кг)

Кураш беллашувларида делегациямиз хисобига яна бир медал қўшилди. -53 кг вазн тоифасида иштирок этган Шоида Ахмедова финалда Нигериялик рақибига имкониятни бой берди ва кумуш медал соҳиби бўлди.

- Лидия Подсепкина (енгил атлетика, 100 метрга тўсиқлар уша югуриш)

Енгил атлетика баҳсларида яна бир медал. Аёллар ўртасида 100 метрга тўсиқлар уша югуриш беллашувларида Лидия Подсепкина мара чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди ва кумуш медали соҳиби бўлди.

Бронза:
- Зухриддин Қодиров (қиличбозлик, сабля)

Қиличбозлик бўйича терма жамоамиз вакиллари ҳам бугунги беллашувларни медал билан якунлашмоқда. Сабля бўйича кечган эркаклар ўртасидаги баҳсларда ярим финалгача етиб борган Зухриддин Қодиров бронза медалига сазовор бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг