Риёд-2025: Бугундан баҳсларга киришган енгил атлетикачиларимиз 4 та медални қўлга киритишди
Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Саудия Арабистонининг Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.
Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам медаллар учун курашмоқда.
Баландликка сакраш баҳсларида қатнашган Барнохон Сайфуллаева 1.84 метр билан олтин, Валерия Горбатова эса 1.81 метр билан бронза медалига сазовор бўлишди.
Босқон улоқтириш секторида яна 2 медал қўлга киритилди. Эркаклар ўртасида кечган беллашувларда 74.44 метр натижа кўрсатган Суҳроб Ходжаев кумуш, 74.12 метр қайд этган Аюбхон Фаёзов эса бронза медалига эга чиқди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист