Риёд-2025. 18 ноябр куни Ўзбекистон атлетлари умумий 13 медални жамғарди
VI Ислом бирдамлиги ўйинлари 21 ноябрга қадар давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: OlympicUz
Ўзбекистон делегацияси VI Ислом бирдамлиги ўйинларида яна бир муваффақиятли кунни ўтказди. Ўзбекистонлик атлетлар жами 13 та медални қўлга киритди: 4 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза.
Жумладан, Алишер Ғаниев, Иброҳим Маҳкамов, Амир Нагаев ва Нодир Норбоев олтин медални, Ёрқинбек Одилов, Иляс Молина, Севара Раҳимова ва Заҳириддин Шокиров кумуш медални, Айтжан Халмаханов, Абдулло Алиев, Радмир Семенеев, Шаҳзода Эгамбердиева ва Заринахон Носиржонова эса бронза медални қўлга киритишди.
Маълумот учун, айни вақтда Ўзбекистон делегацияси жами 79 та медал (25 та олтин, 29 та кумуш ва 25 та бронза) билан умумжамоа ҳисобида Туркиядан кейин 2-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, VI Ислом бирдамлиги ўйинлари 21 ноябрга қадар давом этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист