locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Республикада от спортни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси От спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабида тренерлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Республикада от спортни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
photo: Ot sporti Uzbekistan

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси От спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабида тренерлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида мамлакатимизда от спортни янада ривожлантириш, спортчилар тайёргарлиги самарадорлигини ошириш, мусобақалар тақвимини такомиллаштириш ҳамда халқаро майдонларда юқори натижаларга эришиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, спортчиларни саралаш ва тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, тренерлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Йиғилишда тренерлар олдига спортчилар ҳамда спорт отларини республика ва халқаро мусобақаларга пухта тайёрлаш, уларнинг спорт натижаларини янада яхшилаш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.

Тадбир якунида кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли вазифалар белгиланиб олиниб, от спортни ривожлантиришга қаратилган истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг