locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Республика ишчи гуруҳи Ғузор туманида бўлди

Спортчилар натижалари ҳамда спорт инвентарларининг умумий ҳолати ўрганилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Республика ишчи гуруҳи Ғузор туманида бўлди
Фото: Спорт вазирлиги

Қашқадарё вилоятида спортни янада ривожлантириш мақсадида республика ишчи гуруҳи томонидан соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳамда шарт-шароитларни ўрганиш учун Спорт вазирлигининг бир гуруҳ мутахассислари Қашқадарёда бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳ Ғузор туманидаги спорт мактабида бўлиб, Face-id тизими орқали амалга оширилаётган ишларини кўздан кечириб, маҳалла ва таълим муассасаларида ҳамда машғулот залларида спорт билан шуғулланаётган ёшларнинг кўрсаткичлари, улар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди.

Шунингдек, ўрганиш мобайнида спорт мураббийлари, спортчилар ва аҳоли вакиллари билан суҳбат олиб бориб, ҳудудда ўтказилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг “Туман Ҳакими олимпиадаси” босқичи ўтказилиши, спорт мактаби ва тўгаракларда шуғулланаётган спортчилар натижалари ҳамда спорт инвентарларининг умумий ҳолати ўрганилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг