«Рейн-Рур–2025» якунланди: Ўзбекистон 15 медал билан 13-ўринни эгаллади
4 олтин, 4 кумуш ва 7 бронза — 11 спорт турида иштирок этган 53 талабадан иборат делегациянинг натижаси
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Германияда XXXII Жаҳон ёзги Универсиадаси — «Рейн-Рур 2025»нинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди Спорт вазирлиги матбуот хизмати.
Жорий мусобақада 18 спорт тури бўйича 234 та медал жамланмаси учун 5100 дан ортиқ талабалар-спортчилар баҳслашди. Ўзбекистон делегацияси 11 йўналишда иштирок этди: камондан отиш, спорт гимнастикаси, енгил атлетика, сувга сакраш, дзюдо, бадиий гимнастика, эшкак эшиш, сузиш, стол тенниси, таэквондо WT ва теннис. Терма жамоа таркибига мамлакатимизнинг 18 та олийгоҳида таҳсил олаётган 53 нафар спортчи кирди.
Ўзбекистон жамоаси умумий ҳисобда 15 та медал қўлга киритди:
• 4 та олтин
• 4 та кумуш
• 7 та бронза
Натижага кўра, юртдошларимиз умумжамоавий медал саналиши бўйича 13-ўринни эгаллади.
Бакрадзе Иман
Редактор