locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Регбичиларимиз Малайзиядаги турнирда тўртинчи ўринни эгаллашди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Регбичиларимиз Малайзиядаги турнирда тўртинчи ўринни эгаллашди
PHOTO: Telegram

Эркаклар ва аёллар терма жамоалари Малайзияда бўлиб ўтган нуфузли Borneo Sevens турнирида муносиб иштирок этиб, тўртинчи ўринни эгаллашди.

Аёллар терма жамоаси:
Ярим финалда қизларимиз мусобақа мезбонлари — Borneo Flyers жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашув 0:15 ҳисоби билан рақиблар фойдасига якунланди.
Бронза медали учун ўйинда Ўзбекистон жамоаси Сингапур терма жамоасига 14:21 ҳисобида имкониятни бой берди.
Урунлар муаллифлари: Барно Утепбаева, Гулшанбону Мансурова
Реализация: Айнура Абзиева

Эркаклар терма жамоаси:
Чорак финалда йигитларимиз All For One жамоаси устидан 19:12 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Урунлар муаллифлари: СаидАҳмад Нигмонов, Собиржон Холиқулов
Реализация: Руслан Ибрагимов
Ярим финалда терма жамоамиз Shaheeh 7s жамоасига 7:34 ҳисобида ютқазди.
Учинчи ўрин учун баҳсда эса йигитларимиз Briars Rugby жамоасига 0:22 ҳисобида имкониятни бой беришди.


Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг