locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Регби. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда!

11–15-сентябр кунлари Хитойнинг Хуҳ-Хото шаҳрида ўсмир ўғил ва қизлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Регби. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда!
photo: regbi

Регби бўйича 11–15-сентябр кунлари Хитойнинг Хуҳ-Хото шаҳрида ўсмир ўғил ва қизлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади, ва Ўзбекистон қизлар жамоаси мусобақага фаол тайёргарлик олиб бормоқда!

Ўқув-машғулот йиғини Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Дукент қишлоғида жойлашган “Янгиобод” МЧЖ спорт базасида ўтказилмоқда. Машғулот жараёнига Павел Иванов ва Егор Лебед раҳбарлик қилмоқда.

Йиғин давомида махсус жисмоний тайёргарлик, техник-тактик элементлар ва жамоавий ўзаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жамоанинг руҳий ҳолати — жанговор. Тайёрлов юқори савияда олиб борилмоқда, спортчилар эса Ўзбекистон шарафини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилишга қатъий бел боғлаган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг