Регби. Ўзбекистон терма жамоалари «Borneo Sevens» турнирида совринли ўринларни қўлга киритди!
2026 йил 11–12-апрель кунлари Малайзиянинг Сандакан шаҳрида регби-7 бўйича нуфузли халқаро “Borneo Sevens” турнири бўлиб ўтди. Мазкур мусобақа 2001 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва Осиё минтақасидаги энг муҳим турнирлардан бири ҳисобланади.
Жорий йилги турнирда 8 та эркаклар жамоаси ва 6 та аёллар жамоаси иштирок этди. Мусобақада Малайзия, Австралия, Бельгия, Филиппин, Сингапур, Индонезия, Қозоғистон ва Ўзбекистон жамоалари қатнашди.
Турнир якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоалари қуйидаги натижаларни қайд этди:
Аёллар — 2-ўрин
Эркаклар — 3-ўрин
Жамоаларимиз мусобақани совринли натижалар билан якунлаб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.
Жорий турнир доирасида мусобақаларда расмий ҳакам сифатида малакали ўзбекистонлик ҳакамлар — Владимир Павленко ва Юлия Игнатенко ҳам фаолият юритди.
Эркаклар терма жамоаси таркиби:
(Бош мураббий — Данил Куликов)
Жаҳонгир Абдуқодиров
Сергей Соколов
Тимур Негматов
Муроджон Матжонов
Руслан Ибрагимов
Суннат Муҳаметдинов
Маҳмуд Каландаров
Абдулазиз Нуралиев
Илья Соколов
Ғайрат Раджабов
Сарвар Салаев
Асадбек Мацапаев
Аёллар терма жамоаси таркиби:
(Бош мураббий — Асад Ғуломов)
Ойшажон Уразметова
Шайдо Раджабова
Гулсанам Оразбаева
Нуржамал Науризбаева
Айнура Абзиева
Наргиза Жумабаева
Гулруҳ Рузматова
Машҳура Юлдашева
Мафтуна Раҳимова
Севинч Муидинжонова
Назима Абдупаттаева
Севинч Болтабоева
Феруза Янгибоева