Регби. Ўзбекистон миллий жамоалари Малайзияда йиғин ўтказмоқда
Регбичилар Borneo Sevens халқаро турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: regbi Uzbekistan
Ўзбекистон регби-7 бўйича миллий терма жамоалари Малайзиянинг Сандакан шаҳрида ўтказилаётган халқаро ўқув-машғулот йиғини доирасида нуфузли “Borneo Sevens” халқаро турнирига тайёргарлик кўрмоқда.
Мазкур турнир ҳар йили ўтказиладиган йирик мусобақалардан бири бўлиб, унда дунёнинг етакчи регби клублари иштирок этади. Мусобақада Янги Зеландия, Австралия ва бошқа регби ривожланган давлатларнинг кучли жамоалари қатнашиши кутилмоқда.
Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор