Регби. Ўзбекистон кубоги бўйича регби-7 U-13 мусобақаси анонси
Мусобақада жами 10 та ўғил болалар ва 7 та қизлар жамоалари иштирок этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: regbi Uzbekistan
15-ноябр куни Фарғона шаҳридаги футбол интернати стадионида U-13 тоифасидаги ёш регбичилар ўртасида Ўзбекистон кубогининг биринчи куни старт олади.
Мусобақада Наманган, Фарғона, Андижон, Жиззах, Тошкент вилояти, Навоий, Сирдарё, Хоразм, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан жами 10 та ўғил болалар ва 7 та қизлар жамоалари иштирок этади.
15-ноябр куни жамоалар гуруҳ босқичида майдонга тушиб, плей-оффга йўл оладиган кучли жамоалар аниқланади.
16-ноябр куни эса мусобақанинг ҳал қилувчи босқичлари — плей-офф, ярим финал, финал баҳслари ҳамда якуний ўринлар учун ўйинлар ўтказилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор