locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Регби-7 миллий терма жамоалари «Borneo Sevens» турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда

Унда дунёнинг етакчи регби клублари иштирок этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Регби-7 миллий терма жамоалари «Borneo Sevens» турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда
Фото: Спорт вазирлиги

Ўзбекистон регби-7 бўйича миллий терма жамоалари Малайзиянинг Сандакан шаҳрида ташкил этилган халқаро ўқув-машғулот йиғини доирасида нуфузли “Borneo Sevens” халқаро турнирига пухта тайёргарлик олиб бормоқда.

Мазкур турнир ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган йирик спорт мусобақаларидан бири бўлиб, унда дунёнинг етакчи регби клублари иштирок этади.

Жорий йилги беллашувларда Янги Зеландия, Австралия ҳамда бошқа регби ривожланган давлатларнинг кучли жамоалари қатнашиши кутилмоқда. Ушбу мусобақа Ўзбекистон терма жамоалари учун халқаро майдонда тажриба орттириш ва ўз салоҳиятини намоён этиш имконини яратади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг