Регби-7 бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон миллий терма жамоалари Таиланднинг Бангкок шаҳрига етиб боришди
Регби-7 бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон миллий терма жамоалари Таиланднинг Бангкок шаҳрига етиб боришди. Жамоаларимиз 5–17-август кунлари у ерда ўтказиладиган халқаро ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда ўртоқлик учрашувларида иштирок этмоқда.
Тайёргарлик доирасида спортчиларимиз Таиланд, Ҳиндистон ва Шри-Ланка терма жамоалари билан биргаликда машғулотлар ҳамда назорат ўйинларини ўтказишади. Ушбу учрашувлар жамоаларнинг жисмоний ҳолатини баҳолаш, ўйин маҳоратини ошириш ҳамда муҳим халқаро мусобақалар олдидан тактик ҳаракатларни чархлаб олиш имконини беради.
Машғулот йиғинининг асосий мақсади — 29–30-август кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган “Asia Rugby Emirates Seven Series” Осиё чемпионатининг биринчи босқичига ҳамда бўлажак Осиё ўйинларига муносиб тайёргарлик кўришдир.
Ўқув-машғулот йиғинида қатнашayotgan миллий терма жамоалар таркиби:
Эркаклар терма жамоаси:
- Ибрагимов Руслан
- Имамов Бехзод
- Соколов Сергей
- Қаландаров Маҳмуд
- Матчонов Муроджон
- Мацапаев Асадбек
- Соколов Илья
- Абдуқодиров Жаҳонгир
- Боев Улуғбек
- Усмонов Умар
- Ражабов Ғайратбек
- Райимберганов Нураддин
- Холиқулов Собиржон
- Салаев Сарвар
Аёллар терма жамоаси:
- Янгибоева Феруза
- Болтабаева Севинч
- Авазхонова Сарвиноз
- Абдупаттаева Нозимахон
- Муйдинжонова Севинчхон
- Зокиржонова Дилнозахон
- Уразметова Ойшажон
- Уразметова Фотимажон
- Науризбаева Нуржамал
- Абзиева Айнура
- Урозбоева Гулсанам
- Ражабова Шайдо
- Рузматова Гулруҳ
- Юлдошева Машҳура
Мураббийлар штаби:
- Куликов Данил
- Ғуломов Асад
- Дакуитога Давид
- Игнатенко Юлия
Бангкокдаги халқаро йиғин Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг мавсумнинг энг муҳим мусобақаларига тизимли тайёргарлик кўриш босқичларидан бири бўлади.