locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Разамбек Жамалов ўнинчи марта жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Разамбек Жамалов ўнинчи марта жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди
Расм: gettyimages.com

Эркин кураш бўйича Париж–2024 Олимпиадаси чемпиони Разамбек Жамалов яна бир бор жарроҳлик столига ётди. Бу ҳақда спортчининг ўзи ижтимоий тармоқда сурат билан бирга изоҳ қолдирган.

“Ўнинчи операция ҳам муваффақиятли ўтди, Алҳамдулиллаҳ! Бу йўл осон кечмади, лекин ҳар бир фурсатни қадрлашни ўргандим. Қўллаб-қувватловингиз сабаб ҳар гал куч тўплаб, қайта тикланаман. Барчангизга яна бир бор миннатдорчилик билдираман. Мени даволаб келаётган шифохона жамоасига, айниқса, Андрей Вадимовичга алоҳида раҳмат айтаман – у ҳақиқий профессионал. Келаси йил кўришгунча, Ин Ша Аллоҳ!”, – деб ёзди Жамалов.

Спортчининг сўзларидан маълум бўлишича, у 2026 йилда катта спортга қайтишни режалаштирмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг