locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Равшан Толибов: «Ишонаманки, жамоамиз янги мавсумни ғалабалар билан бошлайди»

Янги мавсум 4-сентябрдан старт олади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Равшан Толибов: «Ишонаманки, жамоамиз янги мавсумни ғалабалар билан бошлайди»
Фото: Сайхун ПФК

Олий лиганинг 2026/2027 мавсумига қуръа ташлаш маросимидан сўнг «Сайхун» жамоаси жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Равшан Толибов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Қуръа ташлаш маросими анча яхши ўтди. Жамоалар дастлабки турдаги рақибларини билиб олишди. Ҳозирда ҳамма иштирокчилар янги мавсумга яхши тайёргарлик кўрмоқда. Насиб қилса, сентябрь ойининг дастлабки ҳафтасидан бошлаб Олий лига беллашувлари бошланади.

Жиззах шаҳрида мезбонлик қиладиган тур баҳслари қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Дастлабки турдаги рақибларимиз анча яхши. Улар ҳам мавсумни юқори нотада ўтказиш учун биз каби пухта ҳозирлик кўрмоқда, таркиб шакллантирилмоқда. «Сайхун» жамоаси ҳам ўйинларга қадар янада яхши ҳолатда бўлади. Тайёргарлигимиз режа асосида давом этмоқда. Ишонаманки, мавсумни яхши бошлаймиз ва ғалабаларимиз билан мухлисларимиз, яқинларимизни хурсанд қиламиз. Янги мавсумда барча жамоаларга омад тилаб қоламан», — деди Толибов клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг