locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расмийлар “Дукент”да йиғин ўтказаётган пара спортчиларнинг шароитларини ўрганишди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расмийлар “Дукент”да йиғин ўтказаётган пара спортчиларнинг шароитларини ўрганишди
ФОТО: Olympic.uz

Спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбариятининг Ангрен шаҳрига амалга оширган ишчи сафари давомида маҳаллий спорт инфратузилмаси, жумладан, “Дукент” спорт базасидаги шарт-шароитлар ўрганилди.

Мазкур база бугунги кунда пара спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаларининг марказий тайёргарлик нуқтасига айланган. Ҳозирда бу ерда 100 нафарга яқин спортчи ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.

Ташриф давомида расмийлар спортчиларнинг кунлик машғулот жараёни, улар учун яратилган тиббий ва яшаш шарт-шароитлари, ҳамда замонавий инвентар билан таъминланиш ҳолатини атрофлича ўрганишди. Шунингдек, мураббийлар ва спортчилар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг