Расман: Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси таркиби тасдиқланди
13–20 июн кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳри дзюдо бўйича катталар ўртасидаги йилнинг энг нуфузли мусобақаси — жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Ҳозиргача 94 давлат ўз дзюдочиларини жаҳон чемпионатида иштирок эттиришини тасдиқлади. Умумий ҳисобда 572 нафар спортчи (302 эркак ва 270 аёл) жаҳон рейтинги очколари ҳамда медаллар учун татамига чиқади.
Улар орасида тўлиқ таркибда қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор. Мураббийлар штаби томонидан шакллантирилган ва расман тасдиқланган таркибга кўра, юртдошларимиз яккалик баҳсларда максимал таркиб — 18 нафар (9 эркак ва 9 аёл) спортчи билан иштирок этади.
Шунингдек, аралаш жамоавий мусобақада ҳам терма жамоамиз муваффақият учун кураш олиб боради.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
ЭРКАКЛАР:
-60 кг: Баҳром Ботуров
-66 кг: Замоҳшари Бекмуродов
-66 кг: Азизбек Ортиқов
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-81 кг: Арслонбек Тожиев
-90 кг: Нурбек Муртозоев
-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов
+100 кг: Алишер Юсупов
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
АЁЛЛАР:
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова
-52 кг: Муҳайё Аҳматова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-63 кг: Маржона Нуруллоева
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева
-78 кг: Маржона Кўчимова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
Аралаш жамоавий баҳсларда иштирок этадиганлар:
-73 кг: Обидхон Номонов
-70 кг: Ширинжон Йўлдошева
+78 кг: Умида Ниғматова