locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Ринат Фахретдинов UFC рўйхатидан ўчирилди

Россиялик жангчи ҳали мағлубиятга учрамаган эди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Ринат Фахретдинов UFC рўйхатидан ўчирилди
ФОТО: Getty Images

Ярим ўрта вазн тоифасида жанг қиладиган 34 ёшли россиялик UFC жангчиси Ринат Фахретдинов UFC рўйхатидан чиқарилди.

Промоушен спортчи билан шартномани узайтиришга қарор қилмади, ҳолбуки унинг статистикалари ижобий бўлиб қолмоқда.

Фахретдинов UFC доирасида ўтказган етти жангининг олтитасида ғалаба қозонган, яна бир баҳс дуранг билан якунланган эди. Умуман олганда, MMA’даги профессионал фаолияти давомида Ринат Фахретдинов 26 та жанг ўтказиб, 24 ғалаба, битта дуранг ва битта мағлубият қайд этган.

Сўнгги уч жангининг барчаси UFC’да бўлиб ўтган ва уларнинг барчасида россиялик спортчи ғалаба қозонган. Энг сўнгги жанг 2025 йил сентябрь ойида бўлиб, Фахретдинов швециялик Андреас Густафссонни биринчи раундда нокаутга учратган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг