locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Мендес Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлди

Бу ҳақида федерация матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Мендес Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлди
Фото: Ўзбекистон футзали

Бугун, 6 апрел куни Ўзбекистон футзал федерацияси терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланган Хосе Мария Мендес билан расман шартнома имзолади. Бу ҳақида федерация матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, испаниялик мураббий аввал ҳам икки бор – 2011-2012 йилларда ҳамда 2014-2017 йилларда Ўзбекистон футзал терма жамоасини бошқарган. Унинг қўл остида “оқ бўрилар” 2016 йилги Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. Шунингдек, у 2016-2017 йиллари мамлакатнинг “Ардус” клубини ҳам бошқарган.

Мендес 1974 йил 28 мартда Испаниянинг Луго шаҳрида туғилган. У ўз фаолиятини “Lugo” ва “Autos Lobelle” жамоаларида дарвозабон сифатида бошлаган. Аммо у узоқ вақт футзалда ўйнай олмаган ва 22 ёшида мураббийлик қилишга ўтган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг