locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман. Кураш – 3-Осиё Ёшлар Ўйинлари дастурига киритилди

Спортчилар мусобақада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман. Кураш – 3-Осиё Ёшлар Ўйинлари дастурига киритилди
photo: kurash

2025-йил 15-сентябр куни Осиё Олимпия Кенгаши (OCA) ва Баҳрайн Осиё Ёшлар Ўйинлари Ташкилий Қўмитаси (BAYGOC) қарорига мувофиқ, Кураш спорт тури Баҳрайнда ўтказиладиган 3-Осиё Ёшлар Ўйинлари расмий дастурига киритилди.

Мазкур қарор Осиё халқларининг қадимий спорт анъаналарини қадрлаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва ўйинлар дастурини янада бойитишга қаратилган.
Кураш бўйича мусобақалар жами 4 та: Ўғил болалар –65 кг ва –83 кг, Қизлар –52 кг ва –70 кг вазн тоифаларида бўлиб ўтади.

Осиё қитъасидаги барча Миллий Олимпия Қўмиталари ва Миллий Кураш Федерациялари Баҳрайндаги ушбу нуфузли ўйинда фаол иштирок этишга чорлайди.

Бугундан спортчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилганлиги боис, қисқа муддатда жамоангизни рўйхатдан ўтказишингизни сўраймиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг