locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман! Ислом Махачев UFC 330 турнирининг марказий жангида Иан Гарри билан тўқнаш келади

Тўқнашув 16-август куни Филаделфияда бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони, 34 ёшли россиялик Ислом Махачев ўзининг навбатдаги жангида ушбу вазн рейтингининг биринчи рақамли жангчиси, ирландиялик Иан Гаррига қарши рингга чиқади. Мазкур чемпионлик жанги жорий йилнинг 16-август куни АҚШнинг Филаделфия шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 330 турнирининг марказий воқеаси (main event) бўлади. Бу ҳақда лига матбуот хизмати расман маълум қилди.

Айни пайтда Ислом Махачев UFC промоушенида қаторга 16 та ғалабали серияни давом эттирмоқда. Унинг профессионал фаолиятида жами 28 та ғалаба ва битта мағлубият мавжуд. Россиялик чемпион Нью-Йоркдаги UFC 322 турнирида австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши кечган сўнгги жангида ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, ярим ўрта вазндаги олтин камарини муваффақиятли ҳимоя қилган эди.

Иан Гарри эса ўзининг охирги жангида ўтган йилнинг 22-ноябр куни Қатарда ўтказилган UFC турнирида фаластинлик Белал Муҳаммадга қарши рингга чиқиб, ҳакамларнинг якдил баҳоси эвазига зафар қучган. 28 ёшли ирландиялик спортчи ўзининг профессионал рекордида 17 та ғалаба (8 таси муддатидан аввал) ва битта мағлубиятга эга.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг