locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Ҳамзат Чимайев май ойида Шон Стриклендга қарши октагонга кўтарилади

Ҳар икки спортчи ҳам охирги жангларида ғалаба қозонган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони, 31 ёшли Ҳамзат Чимайев ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. UFC ташкилотининг расмий ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинган хабарга кўра, Чимайев собиқ чемпион, америкалик Шон Стриклендга қарши октагонга чиқади.

Ушбу қарама-қаршилик 9 май куни бўлиб ўтадиган UFC 328 турнирининг марказий жанг мақомида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳамзат Чимайев 2025 йил 17 август куни Жанубий Африка вакили Дрикус дю Плессига қарши беш раундлик жанг ўтказиб, ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарори билан ғалаба қозонган эди.

Унинг рақиби Шон Стрикленд эса ўзининг охирги жангини жорий йилнинг 22 февраль куни Хьюстон шаҳрида ўтказди. Мазкур тўқнашувда Стрикленд америкалик Энтони Эрнандес устидан учинчи раундда техник нокаут эвазига зафар қучган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг