Рашид Талипов: Агар мусобақаларда адолат бўлмаса биз кўзлаган мақсадимизга ериша олмаймиз
Рашид Талипов: Агар мусобақаларда адолат бўлмаса, биз кўзлаган мақсадимизга ериша олмаймиз!
Бугун Ўзбекистон каратэ WKF ассотсиацияси раиси Рашид Талипов бошчилигида таҳлилий ва танқидий йиғилиш бўлиб ўтди. Кун тартибидан бир қатор масалалар ўрин эгаллади. Хусусан, Андижонда ўтган ташкилотлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида йўл қўйилган камчиликлар, ҳакамлик борасидаги эътирозлар эътибор марказида бўлди.
Йиғилишда ассотсиация масъуллари, терма жамоа бош мураббийи ҳамда ассотсиация бош ҳаками иштирок этди. Масъулларга йўл қўйилган хатолар устида жиддий ишлаб, камчиликларни бартараф этиш вазифаси юкланди.
“Биз ҳар бир мусобақага жиддийлик ва адолат билан ёндашмасак, хатоларга йўл қўйсак кўзлаган мақсадимизга ериша олмаймиз. Шундай экан ҳар бирингиз зиммангиздаги масъулиятни ҳис қилишингиз керак”, деди ассотсиация раиси.