Рамазон Темиров: Пантожанинг кейинги рақиби мен бўламан
UFC жангчиси чемпионлик учун мақсад қўйди ва Пантожага чақирув йўллади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Sports.uz
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров Instagram’даги сториси орқали ўта енгил вазн тоифасининг амалдаги чемпиони Александр Пантожа билан жанг қилиш нияти борлигини билдирди.
UFC ахборот хизмати ўз саҳифасида Пантожанинг саккиз нафар рақибини мағлуб этгани ҳақида хабар қолдирган эди. Темиров эса бу постга жавоб тариқасида:
“Аллоҳга осон. Ин ша Аллоҳ кейинги рақиби ва чемпиони ўзим бўламан,” — дея изоҳ берди.
Айни пайтда Темиров вазн тоифаси рейтингида 13-ўринда бормоқда. У 26 июл куни 9-поғонада турган қозоғистонлик Асу Алмабаевга қарши жанг қилади. Муваффақиятли натижа унга чемпионликка яна бир қадам яқинлашиш имконини беради.

Бакрадзе Иман
Редактор