Ралли бўйича маршаллар учун малака оширишга қаратилган ўқув тренинги ўтказилди
Ўзбекистон Миллий Автомобил ва Мотоцикл Федерацияси “Ралли” йўналиши бўйича маршаллар учун малака оширишга қаратилган ўқув тренингини ўтказди.
Тренингнинг асосий мақсади — расмий шахслар малакасини ошириш ҳамда мусобақаларни ўтказиш стандартларини такомиллаштиришдан иборат.
Ралли қўмитаси Раиси Алим Ахмаджанов ва Спорт менежери Константин Гордеев ралли мусобақаларини ташкил этишнинг муҳим жиҳатларини, жумладан, мусобақа тузилмаси, тайёргарлик босқичлари ва асосий регламентларни тақдим этдилар.
Иштирокчиларга ушбу спорт турининг муҳим элементлари — стенограмма, назорат картаси, вақт назорати тизими ва назорат пунктлари фаолияти ҳақида батафсил тушунтириш берилди. Шунингдек, трасса инфратузилмаси, белгиларнинг аҳамияти ҳамда хавфсизликни таъминлаш талаблари кўриб чиқилди.
Алоҳида эътибор расмий шахсларнинг вазифалари, уларнинг жиҳозланиши ва хизматлар ўртасидаги ҳамкорликка, шунингдек фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тартибига қаратилди.
Бундан ташқари, маршаллар замонавий мувофиқлаштириш воситалари — радиолоқа ва телеметрия билан таништирилди ҳамда FIA платформаларида халқаро таълим олиш имкониятлари ҳақида маълумот берилди.
Бундай тренингларнинг ўтказилиши Ўзбекистонда автоспортни ривожлантириш ва халқаро стандартларни жорий этишга хизмат қилади.