Райан Гарсия мағлубиятдан сўнг мурожаат қилди: Жуда қайғудаман, лекин миннатдорман
Ёнғил вазн тоифасида WBC версияси бўйича собиқ вақтинча жаҳон чемпиони Райан Гарсия 3 май куни Ню-Йоркда бўлиб ўтган Fatal Fury турнирининг марказий жангидаги мағлубиятидан сўнг баёнот берди.
У WBA версияси бўйича ярим ўрта вазндаги жаҳон чемпионлиги учун бўлган тўқнашувда Роландо Ромерога очколар бўйича ютқазди. Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди, иккинчи раундда эса Гарсия нокдаунга тушди.
Жангдан кейин у ижтимоий тармоқлар орқали мухлисларига мурожаат қилди:
«Натижадан қатъи назар, ҳамма нарса учун Худога шукр қиламан. Бугун ғалаба қила олмадим. Жуда хунук ва оғир ҳолатдаман, чунки бу мақсад учун боримни бердим. Биласизлар, ўтган йили мен жуда оғир даврни бошимдан ўтказдим. Кўпчилик бундайдан кейин рингга қайта олмасди. Шунинг учун қайтишимнинг ўзи ҳам бир ғалаба. Роллини табриклайман — у яхши инсон ва катта қалб соҳиби. Унга фақат яхшилик тилайман», — деб ёзди Гарсия.