Рафинья «Барселона» билан шартномасини узайтирди
«Барселона» Рафиньяни 2022 йилда «Лидс» клубидан сотиб олганди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images
Бразилиялик ҳужумчи Рафинья Диас «Барселона» билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манбага кўра, Рафинья каталонияликлар билан шартномасини 2030 йил июнь ойига қадар узайтирган. Барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, имзоланган. Агар режа бўйича кетса, клуб бу ҳақда жума куни расман эълон қилади.
«Барселона» Рафиньяни 2022 йилда Англиянинг «Лидс» клубидан тахминан 60 миллион евро эвазига сотиб олган.
29 ёшли форвард жорий мавсумда барча турнирларда 8 та учрашувда 14 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали мутахассислари Рафиньянинг бозор қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда.