RADOCAнинг навбатдаги ҳисобот йиғилиши Қирғизистонда бўлиб ўтмоқда
Минотақавий антидопинг ташкилоти (RADOCA)га аъзо давлатлар ҳар йили навбатма-навбат ўз ҳудудида ҳисобот йиғилишини ўтказади. Ўзбекистон минтақадаги географик жойлашуви бўйича Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон, Мўғулистон ва Тожикистон билан бирга RADOCA таркибига киради.
Аввалги – 2023 ва 2024 йиллардаги ҳисобот йиғилишлари Тошкент шаҳрида ўтказилган бўлса, бу йилги анжуман Қирғизистонда ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Садиков бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда. Тадбир доирасида мамлакатларда антидопинг соҳасида амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар ва долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.
Маълумот учун, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) глобал миқёсидаги ташкилот бўлиб, айрим мамлакатлардаги фаолиятини минтақавий ва миллий антидопинг ташкилотлари – RADO ва NADOларга топширади. Улар WADA томонидан ишлаб чиқилган Бутунжаҳон антидопинг кодексига амал қилади.