locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Раҳбар кубоги» спорт мусобақаси республика босқичи ғолиблари тақдирланди

Мусобақа ғолиб ва совриндорларига кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Раҳбар кубоги» спорт мусобақаси республика босқичи ғолиблари тақдирланди
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари марказий аппарати ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича "Раҳбар кубоги" спорт мусобақасининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Моминджанов иштирок этиб, мусобақа ғолибларини табриклади.

Якуний натижалар қуйидагича:

1-ўрин: Жиззах вилояти Зомин тумани спорт мактаби жамоаси

2-ўрин: Тошкент шаҳар спорт бошқармаси жамоаси

3-ўрин: Сурхондарё вилояти спорт бошқармаси жамоаси.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларига кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек турли номинациялар бўйича ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, муносиб тақдирланди

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг