locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Раҳбар кубоги» саралаш босқичи ўтказилди

Энди ғолиб жамоалар 17–19 октябр кунлари Самарқанд вилоятида ўтказиладиган Республика босқичида иштирок этадилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Раҳбар кубоги» саралаш босқичи ўтказилди
Фото: Спорт вазирлиги

Тошкент вилояти спорнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослашган спорт мактабида вилоят Спорт бошқармаси тасарруфидаги спорт таълим муассасалари ўртасида мини-футбол бўйича “Раҳбар кубоги” спорт мусобақаларининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақа соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жамоалар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди. Беллашувлар қизғин ва муросасиз руҳда кечди.

Жами 24 та жамоа иштирок этган мусобақада ҳар бир жамоа ғалаба учун бор кучини сафарбар этди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар вилоят Спорт бошқармаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Энди ғолиб жамоалар 17–19 октябр кунлари Самарқанд вилоятида ўтказиладиган Республика босқичида иштирок этадилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг