locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Раҳбар кубоги» мусобақаси республика босқичи бошланди

15 та жамоа "Раҳбар кубоги" учун икки кун давомида қизғин баҳс олиб боришади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Раҳбар  кубоги» мусобақаси республика босқичи бошланди
Фото: Спорт вазирлиги

Аввал хабар берганимиздек, бугун Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари марказий аппарати ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича "Раҳбар кубоги" спорт мусобақасининг республика босқичи бошланди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Моминджанов, Миллий Олимпия қўмитаси вилоят ҳудудий бўлинмаси ижрочи директори Қаюм Собиров ҳамда спорт бошқармалар раҳбарлари, вазирлик ва вилоят жамоалари таркиби, ҳакамлар, спортчи-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан таъкидланганидек, ушбу мусобақалардан кўзланган асосий мақсад соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соҳа ходимларининг ижтимоий фаоллиги ва жамоавийлигини ошириш ҳамда саломатлигини мустаҳкамлашдан иборатдир.

Вазирлик ҳамда тизим ташкилотлари марказий аппарати ходимларидан иборат 15 та жамоа "Раҳбар кубоги" учун икки кун давомида қизғин баҳс олиб боришади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг