Раҳбар кубоги – 2025 мусобақаси ғолиблари аниқланди
Мусобақа жараёнида жамоалар ўзаро беллашиб, спортда жамоавийлик ва фаолликни намоён этдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Фарғона вилояти Спорт бошқармаси ташаббуси билан вилоятдаги спорт таълим муассасалари ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича анъанавий “Раҳбар кубоги – 2025” мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа жараёнида жамоалар ўзаро беллашиб, спортда жамоавийлик ва фаолликни намоён этдилар. Тадбир спортни оммалаштириш ҳамда ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.
Якуний натижалар қуйидагича:
1-ўрин – Фарғона вилояти Спорт бошқармаси жамоаси
2-ўрин – Фурқат тумани спорт мактаби жамоаси
3-ўрин – Қувасой шаҳар жамоаси
Ғолиб ва совриндор жамоалар пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ғолиб жамоа 17-19 октябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган республика босқичида иштирок этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист