locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рақамли автоспорт бўйича Ўзбекистон чемпионати I босқичи ғолиблари аниқланди

Финал пойгалари иштирокчиларнинг юқори тайёргарлик даражасини кўрсатди ҳамда Ўзбекистон Республикасида рақамли автоспорт жадал ривожланаётганини яна бир бор тасдиқлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рақамли автоспорт бўйича Ўзбекистон чемпионати I босқичи ғолиблари аниқланди
photo: sport vazirligi

Тошкент шаҳридаги CAEx кўргазмалар мажмуаси ҳудудига ташкил этилган энг йирик "MFEST 2026" автомобиллар фестивали майдонида рақамли автоспорт бўйича айланма пойгалар бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионатининг 1-босқичи - NAFKU eSports GT3 Championship бўлиб ўтди.

Мусобақа Ўзбекистон Миллий Автомобиль ва Мототсикл Федерацияси (NAFKU) томонидан Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги кўмагида ташкил этилди ва мамлакатимизда симрейсинг бўйича ўтказилган илк расмий давлат чемпионатига айланди.

Уч кун давомида дастлабки онлайн саралашдан муваффақиятли ўтган 32 нафар энг кучли виртуал пилот афсонавий Monza трассасида, Assetto Corsa Competizione симуляторидаги Mercedes-AMG GT3 автомобили рулда ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Шиддатли ва муросасиз кураш якунларига кўра совринли ўринлар қуйидагича тақсимланди:

1-ўрин - Николай Гирда
2-ўрин - Тошкенбой Абдуллаев
3-ўрин - Султонхон Холмуҳамедов

Финал пойгалари иштирокчиларнинг юқори тайёргарлик даражасини кўрсатди ҳамда Ўзбекистон Республикасида рақамли автоспорт жадал ривожланаётганини яна бир бор тасдиқлади. Ғолиб ва совриндорлар eSports пилотларининг миллий рейтинги шакллантириш ҳамда келгусида FIA шафелигидаги халқаро мусобақаларда иштирок этиш йўлида муҳим қадам ташладилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг