locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Профессионал футболга инвесторлар ва тадбиркорларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

Бунда клубларнинг молиявий барқарорлиги, бошқарув самарадорлиги ва ривожланиш истиқболларини таъминлаш мақсад қилинади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Профессионал футболга инвесторлар ва тадбиркорларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди
photo: MOQ

Профессионал футболга инвесторлар ва тадбиркорларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 мартдаги ПҚ-107-сонли “Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида профессионал футбол клубларига инвесторлар ва тадбиркорларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокамада профессионал футбол клубларини тадбиркорлар ёки тадбиркорлар гуруҳига ишончли бошқарувга бериш, хусусий инвестицияларни жалб қилиш, клубларда корпоратив бошқарувни жорий этиш ва уларнинг фаолиятини тижоратлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қарорда белгиланган тартибга кўра, клубнинг йиллик харажатларининг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағларини киритган тадбиркор ёки тадбиркорлар гуруҳига профессионал футбол клубини ишончли бошқарувга бериш амалиёти йўлга қўйилади. Бунда клубларнинг молиявий барқарорлиги, бошқарув самарадорлиги ва ривожланиш истиқболларини таъминлаш мақсад қилинади.

Шунингдек, профессионал футбол клубларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги тартиби муҳокама қилиниб, тегишли таклифлар кўриб чиқилди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг