Президент топшириқлари ижроси юзасидан Спорт вазирлигида йиғилиш ўтказилди
Ёшларни спортга жалб қилиш ва Олимпия турларини ривожлантириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Бугун, 25 август куни Спорт вазирлиги ҳамда MOQ раҳбарияти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда 18-август куни давлатимиз раҳбарининг Тошкентдаги янги Олимпия шаҳарчасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди.
Мажлисда ёшларни спортга кенг жалб қилиш, олимпия спорт турларини мактаб давридан бошлаб ривожлантириш, Тошкент шаҳри тажрибасини яратиш ва уни республика ҳудудларига татбиқ этиш масалалари кўриб чиқилди.
Олимпия шаҳарчасига оид топшириқларни амалга ошириш учун алоҳида дастур ишлаб чиқилиши ва унинг қатъий назорат остида бажарилиши таъкидланди. Шунингдек, иншоотлардан самарали фойдаланиш, халқаро мусобақаларга тайёргарлик масалалари бўйича ахборотлар тингланди.
Бакрадзе Иман
Редактор