«Президент Паралимпиадаси» спорт мусобақаларининг тақдимоти ўтказилди
Мусобақалар тақвими ва спорт турлари атрофлича муҳокама қилинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: ParalympicUz
Спорт вазири Адҳам Икромов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров бошчилигида "Президент Паралимпиадаси", "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққиллари" ва "Президент Олимпидаси" спорт мусобақаларини ташкил этиш юзасидан тақдимотлар ўтказилди.
Тадбир давомида мамлакатимизда инклюзив жамиятни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган изчил чора-тадбирларнинг давоми сифатида "Президент Паралимпиадаси" мусобақаларини ўтказиш юзасидан Миллий Паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари Хикмат Тошматов томонидан тақдимот ўтказилиб, мусобақалар тақвими ва спорт турлари атрофлича муҳокама қилинди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист