locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Президент Олимпиадаси» ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди

Мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича керакли тавсиялар берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Президент Олимпиадаси» ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди
Фото: Olympic.uz

Спорт вазирлигида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг якуний босқичи – “Президент Олимпиадаси” ҳамда яқинлашиб келаётган Айчи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Спорт вазири ўринбосари Шахрулло Маҳмудов олиб борган йиғилишда MOQ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, шунингдек, федерация ва ассоциацияларнинг масъуллари иштирок этишди.

Даставвал, “Президент Олимпиадаси” бахсларига ҳозирлик жараёни муҳокама қилинди. Расмийлар бу йилги беллашувларда қатнашayotgan ёшлар 2029-йил пойтахтимизда ташкил этиладиган ёшлар Осиё ўйинларида иштирок этиши кутилayotgan авлод бўлгани боис селекция жиҳатига алоҳида аҳамият қаратиш зарурлигини таъкидлашди. Қолаверса, йиғилиш давомида ташкилий масалалар, мусобақалар жадвали, шаффоф ҳакамликни таъминлаш каби йўналишларга алоҳида эътибор берилди.

Шунингдек, Айчи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига ҳозирланаётган терма жамоаларимизни бўлажак мусобақага пухта тайёрлаш, спортчиларга барча керакли шароитларни яратиш масалалари ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Расмийлар томонидан федерация ва ассоциациялар масъулларига барча терма жамоаларнинг Японияга бориш режасини яна бир карра таҳлил қилиш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича керакли тавсиялар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг