«Президент Олимпиадаси»: Оғир атлетика спорт мусобақаларига расман старт берилди
Мусобақада ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 300 дан ортиқ 15–17 ёшли иқтидорли ўғил-қизлар иштирок этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Айни дақиқаларда Чирчиқ Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Президент Олимпиадаси”нинг оғир атлетика спорт тури бўйича мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Мусобақа бошланишидан аввал Спорт вазири ўринбосари, мамлакат Оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Шарипович Маҳмудов тайёргарлик жараёнларини кўздан кечирди ҳамда мусобақага юқори савияда старт берди.
Тантанали очилиш маросимида Чирчиқ шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимов ҳамда тегишли соҳа мутасаддилари иштирок этди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, мазкур мусобақада ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 300 дан ортиқ 15–17 ёшли иқтидорли ўғил-қизлар иштирок этмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист